"Барселона" ва "Эвертон" Люка Диннинг трансфери борасида келишувга эришишди
“Барселона”нинг чап қанот ҳимоячиси Люка Динь катта эхтимол билан каталонияликларнинг АҚШ турнеси охирига қадар бирга бўла олмайди.
Mundo Deрortivo нашрининг хабар беришича “кўк-анор ранглилар” 25 ёшли франциялик футболчининг трансфери борасида “Эвертон” билан келишувга эришишган. Унга кўра мерсисайдликлар Динь учун “Барселона”га 14,5 млн евро тўлашади. Ушбу трансфер эса келаётган ҳафтанинг бошида расман эълон қилиниши айтилмоқда. Шу боис Динь ҳар эҳтимолга қарши жароҳат олмаслик учун Халқаро чемпионлар кубоги тижорий турнири доирасида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этмаслиги мумкин.
Фикрлар