"Барселона" январда Ўзилни харид қилмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби қишки трансферлар мавсумида “Арсенал”нинг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради​, дея хабар беради Mundo Deportivo нашри. Каталонияликлар 29 ёшли немис футболчиси учун 20 миллион евро беришга тайёр.

Ўзилнинг “Арсенал” билан имзолаган амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. Ярим ҳимоячи 2013 йилдан бери лондонликлар сафида тўп суриб келмоқда. Бундан олдин Мадриднинг “Реал” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!