"Барселона"нинг асосий футболчиларидан бири "Реал"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Усмон Дембеле Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Реал"га қарши дастлабки ўйинда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 21 ёшли франциялик футболчи шамоллаб қолган. Мураббийлар штаби эса уни майдонга тушриб таваккал қилмасликни маъқул кўришмоқда. Боиси, Дембеле “Лион”га қарши ЕЧЛ учрашувига қадар тўлиқ соғайиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ жамоа етакчиси Лионель Месси ҳам кеча бўлиб ўтган “Валенсия”га қарши баҳсда енгил жароҳат олгани ва “қироллик клуби”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, “Барселона” ҳамда “Реал” ўртасидаги дастлабки ўйин 6 февраль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар