
Бен-Арфа фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин
Франциялик ярим ҳимоячи Хатем Бен Арфа ўз фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
31 ёшли футболчи айни вақтида Мадриднинг “Райо Вальекано” клуби билан музокаралар ўтказмоқда. Аввароқ Бен Арфа “Ренн” таклифини рад этганди.
Бен Арфа ПСЖ бош мураббийи лавозимида ишлаган Унаи Эмери билан яхши муносабатда бўлмагани учун асосий таркибдан жой ола билмаган эди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ёшлар жамоасида тўп сурди.
Фикрлар