Боку-2017: Осиё вакилларига аталган беллашувда Улуғбек Алимов кумуш медални қўлга киритди
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида ғолиблар номи аниқланмоқда.
Мусобақанинг эркаклар ўртасида -85 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Улуғбек Алимов 339 килограмм тошни ўзига бўйсундирган ҳолда, кумуш медали соҳибига айланди.
Шунингдек, ушбу вазн тоифасида олтин медални ироқлик Сафааа ал Жумайли қўлга киритган бўлса, кучли учликни Саудия Арабистони вакили Ҳалил ал Ҳамқан якунлаб берди.
Фикрлар