“Бунёдкор”нинг эртанги рақиби таркибида кимлар тўп тепади?
Эрага “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ 2-турида БААнинг “Ал-Айн” клубини қабул қилади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан “қалдирғочлар”га омад тилаган холда, рақиб жамоанинг хавфли футболчилари билан таништирамиз.
“Бунёдкор”нинг рақиби “Ал-Айн” ҳақида фактлар
“Локомотив” бугун қандай жамоани мағлуб этди
Виталий Денисов фаолиятига назар
БАА термасида ўйнайдиган футболчилари
“Ал-Айн”дан БАА термасига у қадар ҳам кўп футболчи чақирилавермайди. Бундай хулосага келишимизга сабаб эса “Ал-Ахли”дан 10 га яқин футболчи БАА термасининг сўнгги учрашувига чақирув олгани бўлди.

10-рақамдаги ярим ҳимоячи Омар Абдулраҳмон, 25 ёш

16-рақамдаги ярим ҳимоячи Муҳамад Абдулраҳмон, 28 ёш

5-рақамдаги ҳимоячи Исмоил Ахмад, 33 ёш

19-рақамдаги ярим ҳимоячи Моҳанад Салим, 31 ёш

23-рақамдаги ҳимоячи Муҳамад Аҳмад, 27 ёш

6-рақамдаги ярим ҳимоячи Амир Абдулрахмон, 27 ёш

11-рақамдаги ҳужумчи Саид ал-Хатири, 28 ёш
Легионерлари
“Ал-Айн”да 4 та легионер футболчи мавжуд. Яна бири эса, асли кот-д`Ивуарлик бўлсада, БАА фуқаролигини қабул қилган.

7-рақамдаги бразилиялик ярим ҳимоячи Кайо, 22 ёш

29-рақамдаги жанубий кореялик ярим ҳимоячи Ли Мюнг Жу, 26 ёш

70-рақамдаги колумбиялик ярим ҳимоячи Данило Асприля, 28 ёш

20-рақамдаги саудиялик ҳужумчи Носир ал-Шамрони, 33 ёш

18-рақамдаги кот-д`ивуарлик(маҳаллийлаштирилган) ярим ҳимоячи Иброхим Диаки, 34 ёш
“Локомотив”нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига оид фактлар
“Бунёдкор” ОЧЛ биринчи турида қандай натижалар қайд этган?
“Насаф”нинг ЧЛдаги иштирокига оид фактлар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар