"Бухоро" cафига янги футболчи келиб қўшилди

Навбатдаги йиғин эса 3 февралдан бошлаб Тошкентда давом эттирилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғин 15 февралга қадар давом этади. Куни кеча жамоа футболчилари Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Клуб сафига охирги мавсумларни "Пахтакор" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Достон Иброҳимов келиб кўшилди, шунингдек жамоа сафига бир неча лигионерлар ҳам қўшилиши кутилмоқда. Навбатдаги йиғин давомида бир нечта назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилган. Жамоа 6 февраль куни "Андижон", февраль "Бунёдкор" ва 12 февраль куни "Динамо"га қарши майдонга тушишади. Йиғиннинг охирги куни яна бир жамоа билан ўртоклик учрашуви ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!