Буюк Британияда муваффақиятга эришган шахматчимиз тантанали кутиб олинди

Хабар бериб ўтганимиздек, Буюк Британияда шахмат бўйича заиф эшитувчилар ўртасида шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақа доирасида Очиқ чемпионат ҳам ташкил қилинди ва унда ҳамюртимиз Сирожиддин Зайниддинов 30 нафар шахматчи ичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Бугун эрта тонгда юртдошимиз Франкфурт орқали пойтахтимизга етиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари, шахматчимизнинг яқинлари, бир қатор кўнгиллилар ва ОАВ ходимлари тантанали тарзда кутиб олишди.

Маълумот учун, Сирожиддин бунгача ўсмирлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек Осиё чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!