"Челси" ва ПСЖ ёзда бир футболчи учун курашади

"Севилья" ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия "Челси" ва ПСЖ клублирининг асосий трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда Etadio Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра лондонликлар ҳам, парижликлар ҳам ёзги трансферлар даврида асосий эътиборини 26 ёшли испаниялик футболчини сотиб олишга қаратишади. Қайд этиш лозимки, унинг шартномасига кўра товон пули 22 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Сарабия жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!