Дембеле ҳам Хитойга кетади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Мусса Дембеле “шпорлар” билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи эмас.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра жорий мавсум 31 ёшли бельгиялик футболчи учун “Тоттенхэм”даги сўнггиси бўлади ва у шундан сўнг Хитойнинг “Бэйжин Гоань” клуби сафига кўчиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!