Дембеле ёзда Хитойга йўл олиши мумкин

Хитойнинг “Бэйцзин Гоань” клуби ўз таркибига бельгиялик Мусса Дембелени қўшиб олмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи ёзда Хитойга йўл олиши мумкин, бироқ “Тоттенхэм” уни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.

Футболчининг “тақачилар” билан тузган шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади. “Тоттенхэм” эса унинг учун қандайдир товон пули ундириб олмоқчи.

Дембеле “Тоттенхэм” сафида 2012 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!