Денисовнинг жамоаси жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади
Германиялик ҳимоячи Бенедикт Хеведес фаолиятини Москванинг “Локомотив” клубида давом эттирадиган бўлди.
“Темирйўлчилар” расмий сайтининг хабар беришича 30 ёшли футболчи Россиянинг амалдаги чемпиони билан 4 йиллик келишув имзолаган. Римда муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтган Хеведес тез орада янги жамоаси сафига келиб қўшилади.
Маълумот учун, 2014 йилги жаҳон чемпиони 2007-2017 йилларда “Шальке”, ўтган мавсумни эса “Ювентус”да ўтказган.
Фикрлар