"Динамо" Самарқанд ПФЛ қўйган талаблар бўйича ишларни қандай олиб бормоқда?

Самарқанднинг «Динамо» клуби янги мавсумга тайёргарлигини давом эттирмоқда. Ўтган йили Суперлигага чиқиш учун уриниб кўрган бўлса-да, бироқ бунинг уддасидан чиқа олишмаганди. Энди бу сафар «Динамо» жамоаси яна бир бор ўз мақсадига эришишга ҳаракат қилиб кўради. 

Клубнинг спорт директори Илҳом Шарипов ПФЛ томонидан қўйилган талаблар ижроси ҳақида гапириб ўтди.

- Айнан «Динамо» жамоаси ПФЛнинг белгилаб берган талаблари бўйича ишларни қандай олиб бормоқда?

- Бизда футбол академияси йўқ. Шунинг учун биз Республика марказлашган футбол академиясига 1 миллиард 250 миллион сўм тўлашга мажбурмиз. Кейин улар орқали келишувга эришамиз ва Самарқанддаги футбол мактаб-интернати билан ҳамкорлик қиламиз. Чунки ушбу интернат Республика футбол академиясига қарашли ҳисобланади. Бизда аёллар футболи бўйича жамоамиз бор. Ўтган йили биринчи лигада чемпион бўлишди. Бу йилдан эса Суперлигада ўйнашади. Футзал жамоамиз ҳам бор. Ким Суперлигада ўйнашни хоҳласа, шу талабларни бажариши шарт. Шундай экан, биз ҳам айтилган вазифаларни қиламиз-да. Футболчиларни рўйхатдан ўтказамиз-у, аммо талаблар бажарилмаса ҳаммаси бефойда-ку?

Илҳом Шарипов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!