Дзюба ўзининг гол нишонлаш услуби нимани англатишини айтди

Россия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Артём Дзюба ўзининг гол нишонлаш усули ҳақида гапириб ўтди.

“Менинг ҳаракатларим нимани англатади? Шунчаки мен ўз ватаним учун ўйнайман, мен Россияга хизмат қиламан”, - дейди 30 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Дзюбанинг гол нишонлаш услуби Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018дан сўнг оммалашиб кетди. У ушбу мундиалда 5та ўйинда рақиблари дарвозасини 3 марта ишғол этишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!