Эдин Жеко: Римда бахтлиман
“Рома” клуби форварди Эдин Жеко Римда бахтли экани ва шу сабабли ҳам жамоадан кетишни истамагани ҳақида айтиб ўтди.
“Менга бу ерда жуда қулай. Бу январда жамоадан кетмаганимга асосий сабаб. Менинг хотиним ва болаларим бу ерда жуда бахтли.
Гарчи ўтган мавсум бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмаган бўлсакда, бизда ажойиб жамоа шаклланди. Айниқса Чемпионлар лигасида. Умид қиламанки янги мавсумда бунданда яхшироқ иштирок этамиз”, - дейди Жеко.
Эслатиб ўтамиз, ўтган қишки трансферлар даврида Жекога Лондоннинг “Челси” клубидан жиддий таклифлар бўлган, аммо футболчи Римда қолишга қарор қилган эди.
Фикрлар