Эктор Купер: Терма жамоамиздаги ўсишни барча кўрди

"Учрашув ажойиб тарзда ўтди. Нафақат натижадан балки футболчиларнинг топшириқларни яхши бажарганларидан хурсанд бўлдим.

Бизда прессингда оқсаш сезилмоқда. Бу жиҳат айниқса бугунги Қатар билан бўлган ўйинда сезилди.

Жамоанинг қарши ҳужумдаги ўйини мени қониқтирди. Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади. Терма жамоамиздаги ўсишни барча кўрди.

Иккинчи йиғинимиз жуда ҳам яхши ўтди. Жиддий муаммоларга дуч келмадик. Бундан буён футболчиларга бўлган талабларни ошириб борамиз. Терма жамоанинг ўзаги деб ҳеч қайси ўйинчиларни айта олмайман. Ҳеч ким учун терма жамоада жой кафолатланмаган. Осиё кубоги бошлангунга қадар кимдадир ўсиш бўлса кимдадир пасайиш кузатилиши аниқ.

Мен ҳиссиётларга берилишимнинг сабаби жаҳлим чиққанидан эмас балки футболчиларнинг фаоллигини ошириш учундир", - деди Купер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!