Етти боксчимиз Россияда чемпион бўлди

  • 21 декабрь, 2016, 12:25
  • 0
  • Бокс
 
Россияда бокс бўйича 1999-2000 ва 2001-2002 йилларда туғилган спортчилар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди.
 
Ушбу мусобақада қатнашган ёш боксчиларимиз ўзбек бокс мактабида истеъдодли ёш спортчиларни тайёрлаш тўғри қўлга қўйилганини яна бир карра намойиш этиб, мусобақаларда 7 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медалга эга чиқди.
 
Мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Ирландия, Беларусь, Литва ва Латвия каби давлатлардан етмишдан зиёд боксчи иштирок этган турнирда Раимжон Азимов, Темурбек Деҳқонов, Асомхўжа Мўйдинхўжаев, Хайрулло Алиматов, Жавоҳир Тоғаймуродов, Жавлонбек ва Жаҳонгир Йўлдошевлар ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.
 
Наво Тамазов кумуш, Асадбек Ўринбоев бронза медалга сазовор бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!