“Эвертон” 21 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 млн фунт тўлайди

Англиянинг “Эвертон” клуби “Бордо” ярим ҳимоячиси Малкомни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчи ва мерсисайдликлар ўртасидаги музокаралар деярли якуний босқичга келган. Унга кўра “Эвертон” Малком учун француз клубига 30 млн фунт тўлаши айтилмоқда. Футболчининг ўзига эса ҳафтасига 80 минг фунт маош ваъда қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Малком учун шунингдек «Арсенал», «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» каби жамоалар ҳам кураш олиб боришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!