Франция Кубоги чорак финалига қуръа ташланди
Франция Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган барча ўйинлар якунига етди.
Чорак финал жуфтликларини аниқлаш мақсадида 8 та жамоа орасида қуръа ташланди ва қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди.
«Витре» – «Нант»
«ПСЖ» – «Дижон»
«Ренн» – «Орлеан»
«Лион» – «Кан»
Маълумот учун, чорак финал беллашувлари 26-26 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар