
Франциялик футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди
Франциялик ярим ҳимоячи Рио Мавуба ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
Таъкидлаш керакки, 34 ёшли футболчи фаолияти давомида "Бордо", "Вильярреал", "Лилль" ва Праганинг "Спарта" клубларида тўп сурган ҳамда ушбу жамоалар сафида жами 550дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Мавуба Франция терма жамоаси жами 13та ўйинда майдонга тушган. У францияликлар сафида Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014да иштирок этган.
Фикрлар