"Фулхэм" бош мураббийига сўнгги имконият берилади

"Фулхэм" клуби бош мураббийи Славиш Йоканович яқин вақтлар орасида ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, жамоа айни дамда АПЛнинг ўтган 9та туридан сўнг ҳаммадан кўп гол ўтказиб (25та), хавфли зонада бормоқда. Ваҳолангки, “Фулхэм” ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш учун 109 миллион евро сарфлаган эди. Улар бу кўрсатгич борасида премьер-лига клублари орасида 3-ўринни қайд этишган эди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра жамоа раҳбарияти Йокановичга вазиятни ўнглаш учун яна 2та ўйин имкон бермоқчи. Агар шунда ҳам ижобий натижалар қайд этилмаса ушбу мутахассис ўз лавозимидан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Фулхэм"нинг бўлажак 2та рақиби "Борнмут" ва "Хаддерсфилд" ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!