"Фулхэм" футболчилари машғулот пайтида жанжаллашиб кетишди

Лондоннинг "Фулхэм" клуби футболчилари Александар Митрович ва Абубакар Камара машғулот пайтида ўзаро жанжаллашиб кетишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, Митрович Камарани йога бўйича мураббийга қўқпол муносабатда бўлгани учун тортишган.

Эслатиб ўтамиз, Камара ўтган ҳафта “Хаддерсфилд”га қарши ўйинда пенальтини Митровичга тепишга бермаган эди. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери ҳам Камарадан тезроқ қутулмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!