Гамбург-2017: Конкабаев финалда ва кечаги ярим финал жангларининг тўлиқ тафсилотлари

  • 2 сентябрь, 2017, 08:32
  • 0
  • Бокс

Айни кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳам якунланиб бормоқда. Кеча ушбу турнирнинг ярим финал баҳсларига якун ясалди.

Гамбург-2017: Финалларда Ўзбекистон – Куба қарама-қаршиги бўлади(батафсил)

52 кг:

Ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов ярим финалда жанубий кореялик Ким Ин-Кюдан устун келгани ҳақида хабар берган эдик.

Гамбург-2017: Левит кубалик боксчига мағлуб бўлди, Ералиев финалда ва бугуннинг барча ўйинлари тафсилотлари

Иккинчи ярим финал жангида эса мухлислар ажойиб баҳс гувоҳи бўлишди. Россиялик Тамир Галанов кубалик Йосбани Веитиага қарши рингга кўтарилди. Жуда кексин ва муросасиз кечган баҳсда ҳакамлар кубалик боксчининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

60 кг

Чорак финалда Элнур Абдураимовни турнирдан чиқариб юборган грузиялик Отар Эронасян кубалик Лазаро Альварес Эстрадага қарши рингга кўтарилди. Мазкур баҳс кубалик боксчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

+91 кг

Яна бир ҳамюртимиз – Баҳодир Жалоловни турнирдан чиқариб юборган Қамшибек Конкабаев эса финал учун  баҳсда камерунлик Фоку Арсенега қарши рингга кўтарилди. Ушбу жанг 4:1 ҳисобида қозоғистонлик боксчининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Қуйида кечаги ярим финал жангларининг тўлиқ натижаси билан таништирамиз.

Бокс бўйича жаҳон чемпионати. Ярим финал. Иккинчи кун

52 кг

Йосбани Веитиа (Куба) – Тамир Галанов (Россия) 3:2

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) -  Ким Ин-Кю (Жанубий Корея)

60 кг:

Лазаро Эстрада Альварес (Куба) – Отар Эраносян (Грузия) 5:0

Отгондалаи Доржнямбуу (Мўғилистон) – Софьян Оумиха (Франция) 5:0

69 кг:

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Аблайхан Жусупов (Қозоғистон) 4:1

Рониэль Иглесиас (Куба) – Аббас Барау (Германия) 4:1

Гамбург-2017: Шаҳрамдан роса “еган” қозоқ боксчиси жангдан сўнг нималар деди?

81 кг:

Хулио Ла Круз (Куба) – Карлос Мина Кайседо 5:0

Жозе Уорд (Ирландия) – Бектемир Мелиқўзиев  (Ўзбекистон) 3:2

+91 кг:

Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон) – Арсен Фоку (Камерун) 5:0

Жозеф Гуддл (Австралия) – Маҳамадрасул Мажидов (Озарбайжон) 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!