Гаттузонинг "Милан"дан истеъфога чиқарилиш санаси маълум бўлди

“Милан” бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг қачон истеъфога чиқарилиши маълум бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” мураббийлар штабидаги ўзгариш 29 декабрь куни СПАЛга қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг маълум бўлади. Ушбу лавозимга айни дамда Франческо Гвидолин, Арсен Венгер ва Роберто Донадониларнинг номзодлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо бошқарувидаги “Милан” 5та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти ва мусобақа жадвалида 6-ўринга тушиб кетди. Бундан ташқари “россонерилар” жорий мавсум Европа лигаси плей-оффига ҳам чиқа олишмади.

Маълумот учун, Гаттузо “Милан”да 2017 йилнинг ноябридан буён фаолият олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!