Германия Гран-присида «Мерседес» жамоаси барчани енгди

Германия Хоккенхайм шаҳрида жойлашган Хоккенхаймринг трассасида Формула-1 бўйича Гран-при мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада «Мерседес» жамоаси аъзоси Льюис Хэмилтон барча рақибларидан ўзиб кетти ва Гран-при ғолибига айланди. Ушбу жамоанинг яна бир вакили Валттери Боттас эса 4,535 сония ортда қолиб, маррага иккинчи бўлиб келди. «Феррари» шарафини узоқ йиллардан бериб ҳимоя қилаётган Кими Райкконен эса пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Қуйида мусобақа натижалари билан танишасиз:

1. Льюис Хэмилтон («Мерседес») – 67 айлана

2. Валттери Боттас («Мерседес») +4,535

3. Кими Райкконен («Феррари») +6,732

4. Макс Ферстаппен («Ред Булл») +7,654

5. Нико Хюлькенберг («Рено») +26,609
 
6. Ромен Грожан («Хаас») +27,871
 
7. Серхио Перес («Форс-Ҳинд») +30,556
 
8. Эстебан Окон («Форс-Ҳинд») +31,750
 
9. Маркус Эрикссон («Заубер») +32,362

10. Брендон Хартли («Торо Россо») +34,197

11. Кевин Магнуссен («Хаас») +34,919
 
12. Карлос Сайнс-кичик («Рено») +43,069

13. Стоффель Вандорн («Макларен») +46,617

14. Пьер Гасли («Торо Россо») +1 айлана

15. Шарль Леклер («Заубер») +1 айлана

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!