Гвардиола "Манчестер Сити"га 17 ёшли испаниялик футболчини олиб келмоқчи
Хихоннинг "Спортинг" клуби хавбеки Пелайо Морилья фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 17 ёшли испаниялик футболчига шахсан "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, “шаҳарликлар” скаутлари аллақачон Испанияга етиб боришган ва айни дамда Морильянинг ўйинларини жиддий кузата бошлашган.
Маълумотлараг қараганда Гвардиола ушбу футболчини қишки трансферлар давридаёқ ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқчи. Унинг хихонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар тузилган.
Морилья жорий мавсум ҳозирча “Спортинг” сафида жами 3та ўйинда иштирок этди ва ўз номига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар