Ҳусниддин Ғофуров "Бунёдкор"га қарши ўйинда "Локомотив"га ёрдам бера олмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Спорт бошқармаси бир неча учрашувлар якунига кўра сариқ карточкалари сони тўрттага этган ва навбатдаги тур ўйинларини ўтказиб юбориши лозим бўлган футболчини маълум қилди.

Унга кўра, PEPSI Суперлига 18-тур учрашувлари доирасида “Сўғдиёна” – “Локомотив” тўқнашувида ҳакам томонидан огоҳлантирилган “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Ҳусниддин Ғофуров 19-турда майдонга туша олмайди. Боиси футболчи ҳисобидаги сариқ карточкалар сони 4 тага етди.

Таъкидлаш жоиз, 19-турда “Локомотив” ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!