"Интер" Наингголанни нега жазолади?

"Интер" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан жамоа машғулотларига кеч қолди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича ушбу ҳолат учун мураббийлар штаби бельгиялик футболчини вақтинчалик машғулотлардан четлатган. У шунингдек молиявий жаримага ҳам тортилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Наингголан “Интер” сафига ўтган ёз “Рома”дан 38 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум ҳозирча 15та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!