Испания Кубоги. “Севилья” енгилди, аммо чорак финалга чиқди
Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида “Севилья” жамоаси ўз майдонида “Атлетик” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 77-дақиқасида Гурусета томонидан киритилган ягона гол “Атлетик” ғалабасини таъминлади. Бироқ илк ўйинда андалусияликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси уларни чорак финал йўлланмасини тақдим қилди.
Севилья – Атлетик 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 77 Гурусета.
Севилья – Сориано, Меркадо, Каррису, Ньяньон, Амаду, Алеиш Видаль, Васкес (Сарабия, 63), Меса (Банега, 74), Промес, Мунир, Бен-Йеддер (Сальватьерра, 71).
Атлетик – Симон, Нуньес, Баленсиага, Де Маркос, Сан Хосе, Итурраспе (Муниаин, 73), Ноласкоайн, Лопес (Дани Гарсия, 65), Сусаета (Кордоба, 81), Ибаи Гомес, Гурусета.
Огоҳлантиришлар: Каррису (89), Муниаин (90).
Дастлабки учрашув: 3:1
Фикрлар