ЖЧ-2018да ҳакамлар учун смарт-соатлар ишлаб чиқарилди (фото)

Швейдцариянинг “Hublot” компанияси 2018 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкорларидан биридир, шу сабабдан ушбу компания ҳакамлар учун янги русумли смарт-соатлар ишлаб чиқарди.

Соатга “The Big Bang Referee 2018 FIFA World Cup Russia” номи берилди. Ушбу аксессуар “Google”нинг “Wear OS” платформасида тузилган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу соатларнинг сони чекланган бўлиб, жами 2018 дона ишлаб чиқарилади. Ҳар бир қурилманинг нархи – 5300 долларга тенг.

Асосий хусусиятларидан шуки, янги аксессуар учрашувлардаги видеотакрорлар тизимига боғланган бўлиб, ҳар бир голни экранда намоён этади. Бу ҳақида KEDDR нашри хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!