Кэхилл "Челси"да қолишга қарор қилди

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 32 ёшли англиялик футболчи “Галатасарой”га ўтишни ўзи учун тўғри қарор деб ҳисобламаган. У жамоанинг янги устози Маурицио Сарри қўл остида асосий таркибга кириш учун курашмоқчи. Агар Кэхилл ярим мавсум давомида италиялик мутахассиснинг ишончини оқлай олмаса, у ҳолда қишки трансферлар даврида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Сарри мавсум бошидан буён “Челси”нинг марказий ҳимоясида Антонио Рюдигер ва Давид Луис жуфтлигидан фойдаланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!