Кейлор Навас: Карим – биз учун жуда муҳим футболчи

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас кеча Испания кубоги чорак финал жавоб баҳсида "Жирона" (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоадоши Карим Бензема ҳақида гапириб ўтди.

“Карим – биз учун жуда муҳим футболчи. Биз ҳамиша уни ҳимоя қиламиз, чунки унинг нималарга қодирлигини биламиз. Бенземанинг кўрсатаётган ўйинлари барчамизни тўлиқ қаноатлантиряпти”, - дейди коста-рикалик посбон.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи кечаги баҳсда дубль қайд этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)