Кейлор Навас хитойликларнинг супер таклифини рад этгани маълум бўлди
"Реал" клуби дарвозабони Кейлор Наваснинг Хитой клубларидан супер таклиф олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Football Espana нашри маълум қилмоқда.
Бироқ, 31 ёшли коста-рикалик посбон ушбу таклифга рад жавобини берган ва Тибо Куртуа билан асосий таркиб учун курашишда давом этишини билдирган.
Маълумот учун, Навас ўтган мавсум “қироллик клуби” сафида жами 44та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 49та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар