Кейсуке Хонда Япония терма жамоаси тарихига кирди

  • 24 июнь, 2018, 22:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда бугун ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-турида бўлиб ўтган Сенегалга (2:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Эътиборлиси, учрашувнинг бор йўғи 78-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган 32 ёшли футболчи нафақат гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди, балки 3та жаҳон чемпионатида гол киритишга эришган илк япониялик футболчига айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Хонда 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтказилган мусобақада ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган бўлса, Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014да бир бор рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!