Клаудио Раньери: "Фулхэм" хавфли зонадан чиқиши учун янги футболчилар сотиб олиши керак

Лондоннинг “Фулхэм” клуби бош мураббийи Клаудио Раньери жамоага янги футболчилар жуда ҳам зарурлигини айтди.

“Менимча хавфли зонадан чиқиш учун янги футболчилар сотиб олишимиз керак. Айнан мана шу нарса футболчиларимизнинг руҳига ижобий таъсир қилиши мумкин.

Трансфер ойнаси очиқ. Биз эса “Фулхэм”га ёрдам бера оладиган кимнидир сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, ҳозирча ушбу футболчилар кимлар эканини айта олмайман, узр”, - дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Фулхэм” айни дамда 21 та тур якунларига кўра АПЛда 19-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!