Кокорин ва Мамаев умрбод футболдан четлатилиши мумкин

"Зенит" клуби ҳужумчиси Александр Кокорин ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев қилган ишлари учун умрбод футболдан четлатилишлари мумкин. Бу ҳақда рус ОАВлари хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, куни кеча ушбу икки зўравон футболчи Москвада бир неча инсонни дўппослаган эди. 

Россия футбол иттифоқи регламентида белгиланган ахлоқ қоидаларига кўра ушбу турдаги хатти-ҳаракатлар учун умрбод футболдан четлатилиш банди мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!