"Лестер" Бундеслига клубидан ўзига янги футболчи сотиб олди

  • 9 августа, 2018, 11:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лестер” Германиянинг “Фрайбург” клуби ҳимоячиси Чаглар Сеюнжюни ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда Turkish Football нашри хабар бермоқда.

Tecno

Хабарларга қараганда ҳар иккала клуб ҳам ушбу трансфер борасида якуний келишувга эришиб бўлишган. Унга кўра “тулкилар” 22 ёшли туркиялик футболчи учун немис клубига жами 20 миллион фунт тўлашади. Сеюнжю эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумотларга кўра Сеюнжю яқин вақтлар ичида “Лестер”да тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга етиб келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию