"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтирди

  • 10 сентября, 2018, 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайр “Лестер” билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Имзоланган янги келишувга кўра 25 ёшли футболчи “тулкилар” сафида 2023 йилга қадар қолади.

Эслатиб ўтиш лозимки, ёзги трансферлар чоғида Магуайрга "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирган эди. Бироқ, якунда жамоалар унинг трансфер нархи борасида келиша олишмади.

Маълумот учун, Магуайр “Лестер” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 48та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию