“Лестер” ўз сафига “Ливерпуль” дарвозабонини қўшиб олди

“Лестер” клуби “Ливерпуль” дарвозабони Дэнни Уорд билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли посбон “тулкилар” билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Ҳозирча ушбу трансфер “Лестер”га қанчага тушгани очиқланмаяпти. Аммо, Press Association тарқатган хабарга кўра “тулкилар” Уорднинг трансфери учун 15 млн евро тўлашган.

Эслатиб ўтамиз, “Лестер” бундан аввал Жеймс Мэдисон, Жонни Эванс ва Рикарду Перейра каби футболчилар билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!