Лига 1 аутсайдери ўзининг янги бош мураббийини эълон қилди

Франция чемпионати аутсайдери “Генгам” клуби ўзининг янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу лавозимга 46 ёшли Жослен Гурвеннек тайинланган. Таъкидлаш керакки, бу унинг “Генгам” клубига биринчи марта келиши эмас. Гурвеннек ушбу жамоани 2010-2016 йилларда бошқарган.

Маълумот учун, “Генгам” айни дамда 7 очко билан Франция чемпионатида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!