"Ливерпуль" дарвозабони билан хайрлашишга тайёр

“Ливерпуль” клуби дарвозабони Лорис Кариус ёзги трансферлар мавсуми якунига қадар жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради Mirror нашри. Манбада ёзилишича, “қизиллар” устози Юрген Клопп 25 ёшли футболчининг жамоани тарк этишига қарши эмас.

Ҳозирда бу футболчига “Бешиктош” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турк клуби Кариусни ижарага олишни истамоқда. Агар келишув амалга ошадиган бўлса, Симон Миньоле “Ливерпуль”да Алиссондан кейинги иккинчи рақамли дарвозабонга айланади.

Кариус “Ливерпуль” сафида 2016 йил ёзидан бери тўп суриб келмоқда. Унинг “қизиллар” билан тузган амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган. Трансфер нархи 10,8 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!