"Ливерпуль" ҳужумчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин
Нашр тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчига "Бетис" қизиқиш билдирмоқда. Испан клуби англиялик форвард билан мавсум сўнггида "қизиллар" билан шартномаси тугагач, у билан шартнома имзоламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Старрижга "Тоттенхэм Хотспур" жамоаси қизиқиш билдиргани борасида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилги мавсумда у Англия Премьер-лигасида 13 баҳсда майдонга тушди ва 2 та гол киритишга эришди.
Фикрлар