"Локомотив" жаҳон чемпионларига қарши ўйнади

CHERY AUTO

"Локомотив" футбол клуби томонидан дастурхон ёзилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда клуб вакиллари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари биргаликда миллий таомимиз бўлган ош тановул қилишди.

Tecno

loko osh

Шундан кейин 5 нафар футболчиимиз билан қувноқ савол-жавоб ўтказилди. Унда Марат Бикмаев, Сардор Рашидов, Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов ва Кахи Махарадзе футболга кириб келиши, футболдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Ким яхши ўйнайди? Марат Бикмаевми ёки Сардор Рашидов?

Сардор Рашидов: "Марат"

Марат Бикмаев: "Ана билдингизми ким яхшилигини?

Тадбир якунланди. Шундан сўнг Меҳрибонлик уйлари ўртасида бўлган жаҳон чемпионатининг ғолиблари ва Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги чемпиони ўртасида  кичик футбол ўйини бўлиб ўтди. "Локомотив" ёш жаҳон чемпионларни мағлуб эта олмади, 1:1.

loko meh

Сўнг "Локомотив"  23-сонли меҳрибонлик уйига тарбияланувчиларига совғалар тақдим қилди. Албатта, эсдалик учун суратларга тушилди ва футболчилар ёшларга ўз дастхатларини аямади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию