“Манчестер Сити” симулянт билан шартномани узайтирди

“Манчестер Сити” жамоаси раҳбарияти клуб ҳужумчиси Рахим Стерлинг билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Томонлар 2023 йилгача мўлжалланган келишувни расмийлаштиришди. Норасмий маълумотларга кўра, Стерлинг янги шартнома асосида ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг ишлайди.

Маълумот учун, Стерлинг 2015 йилдан буён “шаҳарликлар” сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда ҳужумчи АПЛнинг 33 ўйинида майдонга тушиб, 18 та гол ва 15 та голли пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!