"Манчестер Сити" хавбеки "Суонси"га кўчиб ўтди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Берсант Целина фаолиятини "Суонси"да давом эттирадиган бўлди.

Ҳозирча трансфернинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти. 21 ёшли футболчи эса “шаҳарликлар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Целина "Манчестер Сити" сафига 2014 йилда келиб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган давр мобайнида асосий жамоада фақат 4та ўйинда майдонга тушган ҳолос. Кейинчалик эса "Твенте" ва "Ипсвич" клубларида ижара асосида тўп сурган. У Косова терма жамоасида эса 10та учрашувда иштирок этган ва 1та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!