"Манчестер Сити" ёзда ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” ёзда 22 ёшли футболчи учун француз клубига 80 млн евро таклиф қилишмоқчи. У “Сити” сафида Фернандиньонинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансфер Кевина де Брёйне ҳисобланади. “Шаҳарликлар” бельгиялик футболчини “Вольфсбург”дан 76 млн еврога сотиб олишган эди.

Маълумот учун, Ндомбеле жорий мавсум “Лион” сафида жами 33та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!