Марко Ройс қаторасига 4-ўйинда ҳам гол урди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс кеча Германия кубоги 1/8 финали доирасида "Вердер"га (2:1) қарши кечган баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, бу 29 ёшли футболчининг дортмундликлар сафидаги кетма-кет 4-ўйинда киритган голи бўлди. У бундан аввал "Айнтрахт", "Ганновер" ва "Боруссия М"га қарши ўйинларда ҳам гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ройс кеча Дортмундда “Йил спортчиси” деб топилган эди.

Маълумот учун, Ройс жорий мавсум “Боруссия” сафида 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!