Маркос Рохо МЮдан кетиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маркос Рохо “Вулверхэмптон”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. The Telegraph нашрининг хабар беришича АПЛ дебютанти 28 ёшли аргентиналик футболчи учун 25 млн фунт тўлаши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, Рохо жорий йилнинг март ойида МЮ билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган эди. Бироқ, шунга қарамай жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо уни қўйиб юборишга тайёр.

Хабарларга қараганда Рохонинг трансферидан келадиган маблағ “Лестер” ҳимоячиси Харри Магуайрни сотиб олишга йўналтирилади. “Тулкилар” эса ўз футболчисини 75 млн фунтдан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!