Мессининг Ла Лигада пенальтидан урган голлари сони 50тага етди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча "Валенсия"га (2:2) қарши ўйинда дубль қайд этди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

31 ёшли аргентиналик футболчи голларининг бирини пенальтидан урди. Mister Chip тарқатган хабарга кўра бу унинг Ла Лигадаги пенальтидан киритган 50-голи бўлди.

Эътиборлиси, Месси Ла Лигада пенальтидан 50та гол ура олган учинчи футболчига айланди.

Бу борада Мессидан юқорида фақатгина Уго Санчес (56) ва Криштиану Роналду (61) бор.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.