"Милан" Гаттузони истеъфога чиқармоқчи эмас

"Милан" клуби спорт директори Леонардо жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Бразилиялик мутахассиснинг сўзларига кўра “россонерилар” Гаттузони ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти ва унинг ўрнига янги мураббий олиб келиш ҳақида ўйламаяпти. Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади кучли тўртликка киришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо “Милан”ни 2017 йилнинг 27 ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа айни дамда мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!